Qatar Airways "Внуково"нинг 25 фоиз акциясини қандай шартда харид қилиши айтилди
Қатарнинг Qatar Airways миллий авиакомпанияси томонидан “Внуково” аэропорти акциялари 25 фоизини харид қилиш бўйича келишув РФ ҳукуматининг хорижий инвестициялар бўйича комиссия томонидан мувофиқлаштирилиши лозим. Бу ҳақда Россия Монополияга қарши федерал хизмати хабар қилмоқда.
Qatar Airways ижрочи директори Акбар ал-Бакирнинг маълум қилишича, компания "Внуково" аэропорти акциядорига айланмоқчи ҳамда аэропортни бошқариш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашишдан умид қилмоқда.
"Бизга маълум бўлишича, Qatar Airways компанияси Қатар ҳукуматига тегишли. Яъни, хорижий мамлакат назоратида бўлган хорижий сармоядор ҳисобланади. "Внуково" аэропорти эса стратегик жамиятдир. Шу тариқа, стратегнинг 25 фоиз акцияларини харид қилиш Россия Монополицияга қарши федерал хизмат аризасини талаб этади. Кейинчалик бу борада ҳукумат комиссияси йиғилиши ҳам ўтказилиши керак", - дея хорижий сармояларни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Олеся Мильчакованинг сўзлари келтирилади хабарда.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024