Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсультни 30 сонияда аниқловчи қурилма ишлаб чиқилди
Америкалик тадқиқотчилар 30 сония ичида 92 фоиз аниқлик билан инсультни аниқлашга қодир қурилмани ишлаб чиқишди. Journal of Neurointerventional Surgery шу ҳақидаги мақола билан бўлишди.
Ишлаб чиқарувчилар янги қурилмани 248 нафар иштирокчида синаб кўришди, улардан 41 нафари ўткир инсультдан азият чеккан, 128 нафарида эса касаллик белгилари нисбатан камроқ бўлган, 79 нафари соғлом кишилар бўлишган.
Таъкидлаш жоизки, қурилма ёрдамида мияни тадқиқ қилиш атиги 30 сония вақтни олган. 93 фоиз ҳолатларда инсультга чалинган беморларни аниқлашнинг уддасидан чиқилган, 92 фоиз ҳолатда эса - соғлом кишиларни хасталардан ажратишга муваффақ бўлинган. Бугунги кунда амалда қўлланувчи тиббий қурилмалар эса 40-89 фоиз ҳолатлардагина инсультни аниқлаши мумкин.
Радиотўлқинлар ёрдамидаги қурилма миядаги суюқликнинг ҳаракатланишини текширади. Инсультда у қон томирлари ўтказувчанлигидаги ўзгаришларни аниқлаш имконини беради. Ўзгаришлар қанчалик кучли намоён бўлса, бемор миясига зиён шунчалик жиддий бўлади.
Инсульт аниқланган тақдирда беморга 24 соат ичида операция ўтказилади, бироқ касалликдан сўнг ҳар соат унинг ижобий якун топиш имкони 20 фоизга камаяди, дея изоҳ беришмоқда тадқиқотчилар. Шунинг учун инсультни имкон қадар тезроқ аниқлаган маъқул. Олимлар қурилма қимматли вақтни тежашга ёрдам беришига умид қилишмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 24.04.2025
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади
22:32 / 22.03.2025
Инсультдан кейин физиотерапия ўрнини босадиган дори яратилди
14:36 / 04.01.2025
Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот
08:14 / 13.10.2024