Фан-техника | 21:03 / 28.03.2018
39714
2 дақиқада ўқилади

Жаҳоннинг энг яхши автомобили эълон қилинди

Фото: Avtomobilizem.com

27 мартда Нью-Йоркдаги автосалонда “Йилнинг жаҳон автомобили 2018” мукофоти эгасини аниқлаш бўйича якуний овоз бериш бўлиб ўтди. Танловга старт 2017 йил 19 сентябрда Франкфуртдаги автосалонда берилган ва у автомобиллар оламидаги барча асосий тадбирлар бўйлаб ўтди. Ғолибларни 24 та давлатдан автомобиллар оламини ёритувчи 82 профессионал журналистдан иборат ҳайъат танлади. 

Дастлаб 34 та автомобилдан иборат рўйхатдан 10 та етакчи автомобил танлаб олинган. Яқинда Женевада ўтган автосалонда эса 3 та финалчи эълон қилинган, булар: Mazda CX-5, Range Rover Velar ва Volvo XC60. Ва ниҳоят, Нью-Йоркдаги автосалонда ғолиб аниқланди: “Йилнинг жаҳон автомобили 2018” номига Volvo XC60 машинаси сазовор бўлди.

Фото: volvopassion

Танловда мутлақ ғолибдан ташқари бир нечта йўналиш бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Жаҳоннинг энг яхши автомобил дизайни 2018 – Range Rover Velar

Фото: Carbon Traders

Жаҳоннинг энг экологик автомобили 2018 – Nissan Leaf

Фото: Pinterest

Жаҳоннинг энг яхши спорт автомобили 2018 – BMW M5

Фото: Automarket-News

Жаҳоннинг энг яхши премиум автомобили 2018 – Audi A8 

Фото: Auto.cz

Жаҳоннинг энг яхши шаҳар автомобили 2018 – Volkswagen Polo 

Фото: Autogazette

 

Мавзуга оид