Фото: Наманганда сув оралаб
«KUN.UZ»га қилинган мурожаатларнинг навбатдагиси Наманган шаҳрининг чекка ҳудудидаги кўчалардан биридан йўлланди.
Суратларда кўриб турганингиздек, «Маданий маориф» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Боғ» (Собиқ Соли Адашев) кўчаси ҳар гал ёғин-сочин кунларда мана шундай абгор аҳволга келиб қолади. «Ими-жимида» қилинган таъмирлаш ишлари натижаси ўлароқ бу ердан ўтган ҳар қандай кишининг таъби хира бўлаётгани, кўнгли ранжиётганини уларнинг юз-кўзидан англаб олиш қийин эмас.
Муаммо шундаки, ер остидан ўтган ирригация тизимлари анча эскириб, яроқсиз аҳволга келиб қолган. Бир неча бор шағал ётқизилиб, текисланганига қарамай ёққан ёмғирга ер қаъридан чиққан сув қўшилиб, каттагина кўлмак ҳосил бўлади. Пиёдалар бу вақтда минг машаққат билан кўчадан ўтиб олишади.
Вилоят «Сувоқова» корхонаси мутасаддилари бу ерга келиб, бирор амалий иш қилиш борасида аҳоли билан учрашмаган.
Аслида бу кўпчиликка бир қарашда майда муаммодек туюлиши мумкин. Бироқ муаммонинг катта-кичиги бўлмайди. Кичик жароҳатни ўз вақтида тузатмасангиз, у ярага айланиши муқаррар. Ачинарлиси шундаки, бу муаммо ҳақида хабардор этганимизга қарамай Наманган шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳанузгача амалий ишга киришилганича йўқ.
«KUN.UZ» таҳририяти Наманган шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Наманган шаҳар ИИБ масъуллигидаги сектор мутасаддиларидан бу муаммони ижобий ҳал этиш борасида амалий ҳаракатларни кутиб қолади.
Оқилхон Дадабоев,
журналист
Мавзуга оид
17:35
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
17:26 / 04.11.2024