Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнатга солиқ юки 1,58 – 1,98 баравар камайтирилади
Norma нашри Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган «меҳнатдан солиқлар» бўйича янгиликлар ҳақида мақола эълон қилди.
Қайд этилишича, ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғига бирлаштириш таклиф этилмоқда. Даромад миқдоридан қатъи назар, солиқ 25%лик ставкада ундирилади. Жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғи меҳнатга ҳақ тўлаш суммаларидан ушлаб қолинади.
Таклиф этилаётган ечим фуқароларни кўпроқ даромад олишга рағбатлантиради, солиқни ҳисоблаш ва тўлашни соддалаштиради, ҳисоботларни қисқартиради ва солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширади.
25%лик ставка фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга нисбатан татбиқ этилади. Фуқароларнинг мулкий, моддий ва бошқа даромадларига ЖШДСнинг бошқа ставкалари белгиланади.
Назарда тутилаётган чора-тадбирлар меҳнатга ҳақ тўлашга солиқ юкини сезиларли даражада камайтиради. Амалдаги солиқ солиш тизимида ЖШДС прогрессив 4 босқичли шкалага (солиқ солинмайдиган минимум, 7,5%, 16,5%, 22,5%) эга. Шунингдек Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари – 8% ва ЯИТ: 15% – кичик ва 25% – йирик бизнес учун тўланади. Умуман олганда, меҳнатга ҳақ тўлашга солиқ юки ўрта ҳисобда кичик корхоналар учун 39,5%ни, йириклари учун 49,5%ни ташкил этади.
Мавзуга оид
21:09 / 26.02.2025
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
08:08 / 07.07.2023
1,1 млн гектар ерларни фойдаланишга киритиш концепцияси қабул қилинди
08:21 / 30.11.2021