Жаҳон | 09:55 / 29.03.2018
4785
1 дақиқада ўқилади

Перуда Альберто Фухимори шифохонага ётқизилди

Фото: Alessandro Currarino/ El Comercio

Перуда мамлакат собиқ президенти Альберто Фухимори шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда El Comercio Перу собиқ етакчисининг оилавий шифокори Алехандро Агинадуга асосан хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Фухимори гастроэнтероколити оғирлашгани туфайли шифохонага олиб кетилган.

«У жуда кучсиз, дармонсиз ҳолатда, шунинг учун шифохонага олиб кетилди», - дея маълум қилган Агинада. 

Шунингдек унинг таъкидлашича, тиббиёт ходимлари регидратацион терапияни амалга оширмоқда, ҳамда собиқ президентнинг аҳволи «яхшиланмоқда».

Мавзуга оид