Сенатнинг XIV ялпи мажлисида Рустам Иноятов иштирок этмоқда
29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда 78 нафар сенатор иштирок этмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Айни пайтда Сенат ялпи мажлисида сенаторлар сафига янги қўшилган Ўзбекистон Республикаси собиқ Миллий хавфсизлик хизмати раиси, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси Рустам Иноятов иштирокчиларга таништирилди.
Сенатнинг XIV ялпи мажлиси кун тартибига янги таҳрирдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида“ги, “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида“ги қонунлар киритилган. Шундай қилиб, мажлис кун тартибига 20 масала киритилган, улардан 13таси қонун ҳисобланади.
Икки кун давомида сенаторлар қонунлардан ташқари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Марказий банкнинг 2017 йилдаги фаолиятига доир ҳисоботини эшитади.
Мавзуга оид

19:50 / 28.03.2025
Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади

16:42 / 17.03.2025
Шахснинг ўз айбини тан олгани ягона далил бўлса, у жазога тортилмайди

13:14 / 17.03.2025
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори – Сенат

11:11 / 15.03.2025