Россия Давлат думаси депутати меҳнат мигрантларини «чиплаштиришни» таклиф қилди
Россия Давлат думасининг Свердловск областидан депутати Максим Иванов «меҳнат мигрантларини чиплаштириш»ни таклиф қилди. Парламент аъзосининг Facebook’да ёзишича, у Давлат думасининг фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича қўмитаси йиғилишида тегишли ташаббус билан чиққан.
Кейинчалик у маълумотларга эга электрон билагузукларни назарда тутганини айтган. У Facebook'даги изоҳларда танқидлар билдирилганидан сўнг шундай аниқлик киритди.
Ивановнинг билдиришича, мигрант ҳақидаги барча керакли маълумотларни ўз ичига оладиган чипли билагузук тақиб юриш бўйича мажбурий амалиёт жорий қилинишини хоҳламоқда. Шу тариқа, депутат «ушбу соҳадаги назорат самарадорлиги ошиши»га умид қиляпти.
«Болалар, тинчланинглар. 21-асрку ҳозир. Чиплаштириш – бу қўлдаги билагузук бўлиб, унда, худди масалан, фитнесдаги каби электрон маълумот бўлади. У ерда барча маълумотлар мавжуд бўлади. Ким, қачон кириб келди, ким таклиф қилди. Қон гуруҳи, касаллик ва ҳоказо. Ҳозир уларнинг ёнида жуда кўплаб ҳужжатлар бўлиши керак. Йўқотиб қўйишса – вақтинча сақлаб турадиган махсус муассаса. Менимча, бу жуда яхши бўлади. ФМС томонидан назорат кучаяди ва муҳожирларга ҳам янада қулай бўлади», - деб ёзган у.
Қайд этилишича, 2013 йилда Россия Жамоатчилик палатасида ҳам мигрантларга электрон кузатув билагузукларини тақиш таклифи билдирилган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024