Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида 6 оёқли бузоқча туғилди
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 6 оёқли бузоқ туғилди. Ноодатий бузоқчанинг суратини Facebook’да маҳаллий журналист Исомиддин Пўлатов жойлаштирди. Ертешар қишлоғида яшовчи фермер Ҳусниддин Хўжаевнинг айтишича, бузоқча 20 мартда туғилган. У ҳозирча мустақил юра олмаяпти ва сунъий йўл билан озиқлантирилмоқда. Шу билан бирга бузоқчанинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.
Бу ортиқча оёқ билан туғилган биринчи бузоқча эмас: 2014 йилда Жиззах вилоятида 5 оёқли, ундан олдинроқ Навоий вилоятида ҳам 6 оёқли бузоқча туғилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025