Жаҳон | 12:03 / 31.03.2018
17018
1 дақиқада ўқилади

«Украинага ҳеч ким ишонмаяпти»

Фото: РИА "Новости"

Украина Олий радаси халқ депутати Евгений Мураевнинг фикрича, мамлакат тўрт йил давомида «жуда катта билдирилган ишончни» йўқотди. Бу ҳақда сиёсатчи NewsOne телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

«Жаҳонда Украинага бўлган муносабат кескин ўзгармоқда. Агарда президент Пётр Порошенко ва Украинага тўрт йил аввал жуда катта ишонч билдирилган бўлса, Мюнхенда хавфсизлик масалалари бўйича жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари бўлиб ўтган конференция, жаҳондаги барча тадбирлардан сўнг қизиқиш пасаймоқда ва Украинага ҳеч ким энди ишонмаяпти. Бу жуда ёмон», - дея айтиб ўтди Мураев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси депутати, Киевда терактга тайёргарлик кўришда гумонланиб ҳибсга олинган Надежда Савченко Украина президентлигига номзод бўлишга ваъда берганди.

Мавзуга оид