Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ортига нима яширилган эди?
Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ДХХ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.С. бошқарувидаги “Мерседес-бенц” русумли юк автоулови Андижон туманида тўхтатилди.
У холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур юк машинанинг юкхонасида йўловчи А.И. томонидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган, “Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали божхона тўловларини тўлашдан қочиш мақсадида “ташмачилар” ёрдамидан фойдаланиб, юртимизда қайта сотиш мақсадида олиб кирилган нархи 39 536 000 сўмлик жами 15 дона “Авангард” русумли музлатгичлар борлиги аниқланди.
Ана шундай ҳолатлардан яна бири фуқаро А.О. бошқарувидаги “Исузу” русумли, автомашинани “Андижон-Шаҳрихон” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечириш жараёнида фош этилди. Ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда “Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали яна ўша “ташмачилар” ёрдамидан фойдаланган ҳолда юртимизга олиб ўтилган қиймати 60 000 000 сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган турли хил русумдаги 15 дона музлатгич ҳамда 21 дона телевизор борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.
Мазкур шахслар ўз юк автотранспорт воситаларига юкланган ушбу маиший техника воситаларининг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлиги сабабли, ҳуқуқ тартибот идоралари вакилларини чалғитишга уриниб, юк ортилган автотранспорт воситаларининг ортки қисмини Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириб, бекитишга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 26.09.2024
“Одамлар қийналяпти” — Андижонда сел оқизиб кетган кўприк қачон тикланади?
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024