Диёрбекка ёрдам берайлик!
«Агар эзгу иш қилсангизлар-ўзларингизга эзгулик қилган бўласизлар» Ал-Исро сураси, 7 оят.
Барчангизга маълумки, кун.уз хайрия акцияларини ўтказиб келмоқда. Таҳририятимизга келган мана шундай мурожаатлардан бири диққатимизни тортди. Мурожаат Фарғона шаҳридан бўлиб, ўрганиш мақсадида ижодий гуруҳимиз билан бирга бу хонадонга ташриф буюрдик.

Хонадонда атиги 4 ёшли гўдак бор. Исми Диёрбек. Онасининг айтишича, Диёрбек туғма юрак нуқсони билан туғилган. Нафас олишга жуда қийналади. Тез ҳаракат қила олмайди. 3-4 қадамдан сўнг нафаси бўғилади.
Онасининг умиди бўлган Диёрбек яхшиликка муҳтож.Яхшилик қилиш муҳим ҳаётий фазилат бўлиб, инсон фаолиятининг асл ва азалий моҳиятини англатади. У инсонга кучли руҳий лаззат бағишлаши баробарида, уни шахсга айлантирадиган ҳақиқий бахтга олиб боради.
Диёрбекнинг тузалиши учун керак бўлган операция икки босқичда ўтказилади. Мазкур операцияга тахминан 17 миллион сўм керак. Юрак томирларини кенгайтириш учун.
Диёрбекнинг онаси бор-йўғи фарзандининг яшаб кетишидан умидвор. Дўстлари қатори чопқиллаб юришини, мактабга боришини хоҳлайди. Келинглар дўстлар муштипар онанинг орзуси ушалишига сабабчи бўлиб қолайлик. Диёрбекка қўлимиздан келганча ёрдамимизни аямайлик.
Ҳалилова Гўзалхон
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри
Фурқат М.Ф.Й. А.Ғиждувоний кўчаси 133-уй
Тел: +99891 6647630
Халқ банки: 8600 0609 4693 0477
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

20:35 / 30.12.2024