Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Исроил бош вазирини террорчи деб атади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат жанубидаги Адана шаҳридан телевидение орқали қилган чиқишида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни оккупант ва террорчи деб атади. У исроилликлар раҳбарига қаратилган бу фикрини жума куни Ғазо секторида 16 нафар фаластинликнинг ўлими ва мингдан ортиқ кишининг жароҳатланиши билан тугаган қуролли тўқнашувдан кейин билдирмоқда.
«Сен террорчисан. Тарих сен фаластинликларга берган азобларингни унутмайди»,— дея Эрдўғаннинг сўзларини келтирган Anadolu.
Туркия президенти Исроил бош вазирининг турклар армияси Суриянинг Афринида амалга оширган ҳарбий кампания бўйича билдирган эътирозларига ҳам жавоб қайтарган.
«Нетаньяҳу жуда ғалати ва абсурд баёнот берди. Туркия Сурияда терроризмга қарши қатъий кураш олиб бормоқда, Исроил эса жиноятчиликка қарши курашмаяпти, балки, террор сиёсати юритмоқда», - деган Туркия президенти.
Туркия раҳбари Нетаньяҳуни фаластинликларга босим ўтказиш ва Анқарани танқид қилишдан тийилишга чақирган.
«Нетаньяҳу объектив бўлиши ва Туркияни танқид қилишни тўхтатиши керак. Акс ҳолда Исроил ҳукумати ҳам Анқарадан ижобий муносабат кутмасин», - деган Эрдўған.
31 март куни минглаб фаластинликлар Исроил билан чегара ҳудудида тўпланди ва «Қайтиш марши» номли акция ўтказди. Бу акция Исроил армияси ва полициячилари билан тўқнашув билан тугади, 16 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 1,5 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.
1 апрелга ўтар кечаси АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида Кувайт томонидан киритилган Ғазо сектори бўйича лойиҳага вето қўйди. Ушбу ҳужжатда Ғазодаги ҳодисани текширишга чақириқ ифодаланганди.
Мавзуга оид
10:14 / 05.03.2025
Араб саммити Мисрнинг Ғазо сектори бўйича режасини қўллаб-қувватлади
12:12 / 04.03.2025
Исроил: Ғазода бир неча ойга етадиган озиқ-овқат бор
21:41 / 18.02.2025
Ҳамас Ғазо бошқарувини топширишга рози. Бу амалга ошадими?
17:47 / 15.02.2025