Жаҳон | 22:00 / 01.04.2018
3787
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Сурияда 4 мингга яқин жангари йўқ қилинганини маълум қилди

Фото: Murat Cetinmuhurdar/REUTERS

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия ҳудудида олиб борилаётган “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиётининг оралиқ натижалари ҳақида сўзлаб берди. 

“Айни вақтда Афринда 3844 террорчи йўқ қилинган. Бу Францияни ташвишлантирмоқда, бироқ биз бу йўлдан кетишни давом эттирамиз”, деб айтган Эрдўған телеинтервьюда.

Унинг айтишича, амалиёт “Талл-Рифат аҳоли пункти ва бошқа яқин атрофдаги ҳудудларда” давом этмоқда.

Аввалроқ Эрдўған Сурия билан чегарадош ҳудудларда янги аксилтеррорчилик амалиётлари ўтказишга тайёрлигини айтган.

Туркия 20 январда Суриянинг Афринида курд тузилмаларига қарши “Зайтун новдаси” амалиётини бошлаган. 18 мартда Эрдўған Африн турк ҳарбийлари томонидан олинганини маълум қилган. Кейинроқ у Манбиж ва Идлибда ҳам ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга ваъда берган.

Франция ушбу амалиётга қарши чиқмоқда. Январда Париж ташаббуси билан бу масала бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши чақиртирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид