Спорт | 08:19 / 01.04.2018
26841
1 дақиқада ўқилади

Златан дебют ўйинида йирик ҳисобда ютқазаётган жамоасига ғалаба олиб келди

«Лос-Анжелес Гэлакси» MLS 4-турида «Лос-Анжелес» устидан иродали ғалабага эришди. Карсондаги «Стабҳаб центр — Ҳоум Депот-центр» стадионида кечган учрашув 4:3 ҳисобида мезбонлар жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Биринчи бўлимда меҳмонлар аъзоси Карлос Вела дублга эришди. Иккинчи бўлимда «Лос-Анжелес» Дэниэл Стирснинг голидан кейин 3 тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. 61-дақиқада «Гэлакси» ярим ҳимоячиси Себастьян Ллетгет биринчи жавоб голини урди, кўп ўтмасдан Крис Понтиус ҳисобни янада қисқартирди. 70-дақиқада мезбонларнинг янги футболчиси Златан Ибраҳимович майдонга тушди ва у дебют ўйинидаёқ қаҳрамонга айланди. Швециялик ҳужумчи 77-дақиқада узоқ масофадан фантастик зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди, қўшимча вақтда боши билан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

4 турдан кейин «Гэлакси» Ғарбий конференция турнир жадвалида иккинчи ўринда, «Лос-Анжелес» – тўртинчи.

Мавзуга оид