Жаҳон | 20:43 / 02.04.2018
5838
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда 40 дан кўпроқ ўқувчи қиз дори-дармонлар ёнишидан заҳарланди

Фото: AFP 2018 / Wakil Kohsar

Афғонистон жанубида 40 дан кўпроқ ўқувчи қиз дори-дармонлар ёнишидан заҳарланди. Бу ҳақда “Пажвак” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Гилманд вилояти соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, Лашкаргах шаҳридаги мактаблардан бирида 43 ўқувчи қиз ҳушини йўқотиб, шифохонага етказилган. Таъкидланишича, ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор. 

Дастлабки маълумотларга кўра, қизлар мактаб ёнида йўқ қилинаётган, муддати ўтган дори-дармонлар ёнишида чиққан моддалардан заҳарланишган.

Мавзуга оид