Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср президенти сайловларида Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий ғалаба қозонди
Фото: Reuters
Миср марказий сайлов комиссияси раиси Лошин Иброҳим мамлакатнинг амалдаги давлат раҳбари Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий президентлик сайловларида 97 фоиз овозга эга бўлганини маълум қилди. Reuters шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Миср президенти сайловларида иштирок этганлар сони мамлакат аҳолисининг 41,05 фоизини ташкил қилган.
Ас-Сисийнинг сайловлардаги рақиби унча таниқли бўлмаган сиёсатчи Мусо Мустафо Мусо Муҳаммад бўлди. У атиги 2,92 фоиз овоз тўплаган.
Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий 2018 йилнинг июнь ойи бошида Палата вакиллари олдида қасамёд қилади ва шу тариқа унинг иккинчи президентлик муддати бошланади.
Бундан аввал KUN.UZ'да Мисрнинг аксарият аҳолиси бундай танловдан норози бўлгани ва 1,5 миллионга яқин бюллетень атайин нотўғри белгиланиб, унда «Ливерпуль» футбол жамоаси ўйинчиси ва Миср терма жамоаси фахри Муҳаммад Салоҳ номини ёзилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
19:47 / 13.05.2025