Фан-техника | 00:48 / 03.04.2018
4960
1 дақиқада ўқилади
Apple ўз компьютерларини ўзи ишлаб чиқарган чиплар билан жиҳозламоқчи – Bloomberg
Apple компанияси 2020 йилдан бошлаб ўзининг Mac компьютерларида ўзи ишлаб чиқарган процессорларни қўлламоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, узоқ муддатли истиқболда компания барча қурилмаларида ўзи ишлаб чиқарган чипларни қўлламоқчи. Ушбу ғоя компания раҳбарияти томонидан маъқулланди.
Ушбу хабар пайдо бўлгандан кейин айни вақтда Apple учун процессорлар етказиб берувчи компаниялардан бири бўлган Intel’нинг акциялари кескин қийматини йўқотди. Савдолар вақтида компаниянинг акциялари 8 фоизга арзонлашиб кетган.
Apple компанияси айни вақтда iPhone смартфонлари, iPad планшетлари, iMac компьютерлари, MacBook ноутбуклари, iPod мусиқий плейерлари ва яна бошқа қурилмалар ишлаб чиқаради.