Спорт | 20:23 / 03.04.2018
47904
1 дақиқада ўқилади
Жангдан кейин ҳаётдан кўз юмган боксчи 7 кишининг ҳаётини сақлаб қолди
Ҳамюрти Дек Спелман билан жангдан кейин вафот этган британиялик боксчи Скотт Вестгартнинг онаси журналистларга ўғли ўлимидан кейин шифокорларга унинг тана аъзоларини донор аъзолар сифатида қўллашга рухсат берганини сўзлаб берди. Бу ҳақда The Boxing Post’нинг твиттер аккаунтида маълум қилинди.
Боксчининг тана аъзолари 7 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга имкон берди. Вестгарт февралда ҳаётдан кўз юмган. У сўнгги жангида ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган, бироқ шундан кейин ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Жанг давомида икки боксчи ҳам нокдаун ҳолатига тушган. Вестгарт ечиниш хонасига базўр етиб борган ва у ердан шифохонага олиб кетилган. 31 ёшли боксчи миясига қон қуйилиши сабабли ҳушига келмай вафот этган.