Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мағлуб бўлиб бўлганмиз» - Трамп Хитой билан савдо уруши ҳақида
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Америка томони Хитой билан савдо урушини анча йил муқаддам ютқазиб бўлган.
«Биз Хитой билан савдо уруши ҳолатида эмасмиз, бу уруш кўп йил аввал ютқазилган, аҳмоқ ва вазиятдан бехабар одамлар томонидан, улар АҚШ номидан иш кўришганди», - дея ёзган Трамп твиттердаги саҳифасида.
Шунингдек унинг таъкидлашича, айни дамда АҚШ савдо дефицити 500 млрд долларни ташкил этмоқда, интеллектуал мулк ўғирланиши эса 300 млрд долларга тенг.
«Биз бундай ҳолат давом этишига имкон бера олмаймиз», - дея хулоса қилган Трамп
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ билан савдо урушига тайёрлигини билдирганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025