Карловнинг қотили "куратори" қўлга олинди
Россия Федерациясининг Анқарадаги элчиси Андрей Карловнинг ўлими бўйича Туркиянинг Ахборот технологиялари ва алоқа бошқармасининг собиқ ходими қўлга олинди. Унинг сўзларига кўра, Карловнинг қотилининг "куратори" - Фатҳуллоҳ Гюлен оқимига қарашли Мавлут Мерт Олтинтош бўлган. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Анқарадаги Россия элчиси Андрей Карловга 2016 йилнинг 19 декабрида "Россия турклар нигоҳида" кўргазмасининг очилишида ҳужум уюштирилган. Ҳужумни амалга оширган шахс полиция операцияси давомида ҳаётдан кўз юмган. Россия элчиси олинган жароҳатлар натижасида жон берган.
Россиялик дипломатнинг жонига қасд қилиш бўйича тергов ишлари доирасида бугунга қадар бир неча киши, шу жумладан 3 нафар полиция ходими қўлга олинган. Улар орасида Guru медиа-гуруҳи раҳбари Хайруддин Ойдинбош ва РФ элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси - Мустафо Темур Ўзкан ҳам бор.
Мавзуга оид
15:10 / 02.11.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
12:30 / 02.11.2024
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
08:10 / 10.10.2024