Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ядровий қуролга қаршилигини маълум қилди
Туркия бутун дунёда атом қуролига қарши ва “фақатгина менда бўлсин” тамойилини номақбул деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу айтиб ўтди.
“2 кун аввал асос қўйилган ”Аккую” лойиҳаси Туркиядаги илк атом энергетик станцияси бўлади. Ишлар якунлангандан кейин Туркиянинг электр энергияга эҳтиёжи 10 фоизга қопланади”, деб айтди Човушўғлу Қўшилмаслик ҳаракати доирасида Бокуда ўтаётган “Бақарор ривожланиш учун халқаро тинчлик ва хавфсизликни тақдирлаш” мавзусидаги анжуманда.
Унинг айтишича, биргина “Аккую” АЭСи етарли бўлмайди.
“Туркия иқтисодиёти ўсмоқда. Биз японияликлар билан Синопда яна бир атом электр станциясини қуриш бўйича ишлар олиб бормоқдамиз. АЭСлар бутун дунёда бор. Агар кимдир АЭС билан ядровий қурол ўртасидаги фарқни билмаса, бу бизнинг айбимиз эмас. Биз бутун дунёда атом қуролига қаршимиз. Биз “фақат менда бўлсин, бошқада бўлмасин” тамойилига қаршимиз. АЭС атом қуроли ҳисобланмайди”, деб ўз сўзларини интиҳолаган Човушўғлу.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025