Иқтисодиёт | 01:01 / 06.04.2018
8255
3 дақиқада ўқилади

​Африкада катта уйғониш. Мамлакатлар ягона савдо ташкилотига бирлашмоқчи

Фото: The New Times Rwanda

1995 йили кучга кирган Марокаш келишуви замирида, дастлаб 123та давлатни ўз ичига олган, Жаҳон савдо ташкилотига асос солинди. Орадан 23 йил ўтиб, марта ойида Руанда пойтахти Кигали шаҳри 44 нафар Африка қитъаси етакчилари иштирокида ўтган йирик тадбирга меҳмонлик қилди. Бу йиғилиш ўз маъносида Африканинг ЖСТ вариантини таклиф қилиб, иштирокчи президентлар ягона «​Континентал эркин савдо ҳудуди»​га (CFTA) асос солиш борасидаги келишувга эришишди. 

Имзоланган келишувга кўра, ўзаро савдо айланмасида бўлган умумий товарларнинг 90 фоизига қўйилган импорт божлари бекор қилинади, хизмат кўрсатиш соҳасида янги boom кутилмоқда. Музокараларнинг иккинчи босқичига оид келишувлар, яъни интеллектуал мулк ва хорижий сармоядор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотлар жорий йилнинг иккинчи ярмида ўтказилади. Позитив иқтисодчиларнинг фикрича, минтақада саноат ривожланиши ва янги иш ўринлари пайдо бўлиши, катта эҳтимол билан бозор иқтисодиётининг гуллаб-яшнаши кутилмоқда. Бироқ, Африка ЯИМ 37 фоизини ишлаб чиқарувчи 11та мамлакат музокаралар столига ўтирмади. Улар орасида қитъанинг энг кучли 2та иқтисодиёти - Нигерия ва Жанубий Африка Республикаси мавжуд. Нега бундай бўлди?

Асосий муаммо шундаки, келишув ҳали батафсил муҳокама этилмаган. Музокаралар энди 2015 йилда бошланганди. Мамлакатлар эса ҳалигача қайси товарлар имтиёзлар рўйхатига қўшилиши зарурлигини билмайди. Шу жиҳатдан «хом» ҳужжатни ЖАР қабул қилмаслигини асослантирса бўлади. Нигериянинг муносабати эса мураккаб: ҳукумат батамом келишувдан воз кечишни режалаштирмаган. Ҳаттоки, Нигерия CФТА котибияти масъулиятини зиммасига олган ҳолда, музокаралар форумини ўтказишда мезбонлик қилган. Мамлакат Федерал ижроия Кенгаши келишувни имзолашни рағбатлантирмоқда. Аммо президент Муҳаммад Бухорий Кигали учиши зарур бўлган самолётга, сўнгги дақиқаларда, чиқишдан бош тортди.

Гап шундаки, Нигерия сиёсий ҳаётида 2019 йил янги сайлов кампанияси билан эсда қоларли бўлиши кутилмоқда. Унда амалдаги президент қайта ғалаба қилиши учун ички сиёсатда кучли қўллаб-қувватланишга эришиши лозим. Касаба уюшмаларининг эътирофича, савдо келишуви “радиоактив нео-либерал сиёсий ташаббус“дан бошқа нарса эмас. Бошқа қитъалардан импорт қилинадиган товарлар «Африка» лейбели остида мамлакатга кириб келади. Яъни, қайта ишлаб чиқарилган таи гуручи Нигериянинг ён қўшнисидан ҳам экспорт қилиниши мумкин.

Биринчи пайғамбар, биринчи олим ва шоир... Африка мамлакатлари узоқ ўтмишда қолган тарихини қайта тиклашга хоҳиш билдираётгани аниқ, аммо ҳаммаси тезкорлик ва чалғитувчи келишлар орқали амалга оширилмоқда.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш