Жаҳон | 14:14 / 06.04.2018
4434
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Мексика билан чегарасига 4 минггача ҳарбий юборади

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Мексика билан чегарасини муҳофаза қилиш учун миллий гвардиянинг 2 мингдан 4 минггача ҳарбийсини юбормоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Трампнинг айтишича, ҳарбийлар Мексика билан девор қурилмагунча чегарани қўриқлашади.

Трамп бу ташаббуснинг молиялаштирилиши АҚШ конгресси билан келишилган-келишилмаганига аниқлик киритмаган.

Бу воқеалар ортида Мексика президенти Энрике Пенья Ньето АҚШ билан ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга тайёрлигини эълон қилди. 

“Биз икки томонлама ҳурматга асосланган музокараларга тайёрмиз. Биз музокаралардан кўрқмаймиз, бироқ ҳеч қачон қўрқув сабабли музокараларга бормаймиз”, деб айтган Ньето.

Таъкидланишича, АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш вақтида Мексика билан чегарага миллий гвардиянинг 6 мингдан кўпроқ ҳарбийси жўнатилган. Ўшанда ҳарбийлар АҚШ федерал агентларини озод қилишда кўмаклашишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид