Жаҳон | 11:21 / 06.04.2018
28048
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳеч қачон дўст бўлмайди – АҚШ

Фото: Rainier Ehrhardt/AP

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейлининг Шимолий Каролинада жойлашган Дьюк университетидаги маърузасида маълум қилишича, Россия ҳеч қачон АҚШга дўст бўлмайди. Унинг чиқиши тасвирланган видеоёзув ўқув муассасасининг YouTube’даги расмий каналида эълон қилинди.

«Бизнинг мамлакатда Россия бизнинг дўст ёки душман эканига оид сиёсий баҳслар бошланди. Аслида, бу нотўғри савол, сабаби Россия ҳеч қачон бизнинг дўст бўлмайди. Бироқ, шу билан бирга, бу биз улар билан ишлаш ниятида эмаслигимизни англатмайди», - дея айтиб ўтди Ҳейли.

Шу билан бирга, Ҳейлининг таъкидлашича, Америка томони Россия билан унга керак бўлган пайтда ишлашга тайёр. Бундан ташқари, унинг маълум қилишича, АҚШ ҳам ўзига керакли пайтда зарба бермоқда ва «айнан шундай бўлиши ҳам керак».

Мавзуга оид