Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлигада навбатдаги сенсация содир бўлди
Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунланди. Унда «Бухоро» «Пахтакор»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида «Пахтакор» пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бироқ Исмоил Гонсалвеш нуқтада адашди. «Сен урмасанг, сенга уришади», ёзилмаган қоидаси амал қилиб кўп ўтмай «Бухоро» вакили Саламат Қутибоев ҳисобни очди. Ушбу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармади ва «Бухоро» асосий фаворитга қарши ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан кейин «Бухоро» ҳисобидаги очколар сони 9тага етди ва жамоа «Пахтакор»га етиб олиб, рақиб билан 2-3 ўринларни бўлишиб турибди.
Pepsi — Ўзбекистон Суперлигаси, 5-тур
«Бухоро» – «Пахтакор» 1:0
Гол: Саламат Қутибоев (43).
Ноаниқ пеналти: Исмоил Гонсалвеш (38, Пахтакор)
«Бухоро»: 30. Асилбек Омонов, 7. Арслонмурат Омонов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов, 58), 8. Саламат Қутибоев, 10. Шавкат Саломов, 11. Санъат Шихов, 14. Баҳодир Насимов (22. Шаҳбоз Эркинов, 67), 16. Артём Филипосян, 18. Шавкат Муллажонов (5. Марко Клисура, 83), 27. Роббим Ҳасанов, 28. Эргаш Исмоилов, 89. Сергей Русецский.
«Пахтакор»: 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Шерзод Аъзамов, 7. Азим Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Исмоил Гонсалвеш (20. Жасур Ҳакимов, 77), 22. Жасур Яхшибоев (27. Достон Ибрагимов, 86), 29. Владимир Козак, 55. Марко Симич, 77. Тиаго Безерра, 80. Ростин Гриффитс (10. Жамшид Искандеров, 83).
Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян (37), Шерзод Аъзамов (56), Баҳодир Насимов (56), Ростин Гриффитс (60), Владимир Козак (69), Санъат Шихов (72), Исмоил Гонсалвеш (73), Шавкат Саломов (82), Асилбек Омонов (84), Жасур Ҳакимов (90+1).
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), Н.Қосимов (Қарши).
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025