Саудия Арабистони Қатарни оролга айлантирмоқчи – ОАВ
Саудия Арабистони инвестицион иттифоқи Қатар билан чегарада канал қазиб, амирликни оролга айлантирмоқчи ва бу ҳудудда туристик лойиҳани амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Sabq нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, лойиҳа 9 та компаниядан иборат Саудия Арабистони инвестицион иттифоқи томонидан амалга оширилади. Лойиҳага кўра, Қатар билан чегара бўйлаб канал қазилади. Тахмин қилинишича, ушбу ишларга 12 ой вақт кетади. Айни вақтда иттифоқ ҳукуматнинг расмий рухсатини кутмоқда.
Маълум қилинишича, канал эни 200 метрни, чуқурлиги 15-20 метрни ва узунлиги 60 кмни ташкил қилади. Бундай канал барча турдаги кемаларни қабул қила олади. Саудия Арабистони янги денгиз йўли орқали қиролликнинг Салва порт шаҳрини Қатар билан қуруқликдаги чегара чеккалари бўйлаб жойлашган Хур ал-Адид ҳудудини боғлай олади.
Ушбу лойиҳани амалга оширишга 2,8 млрд саудия риали (700 млн доллар атрофида) сарф қилиниши режалаштирилмоқда.
Лойиҳага кўра, ҳосил бўлган соҳилларда хусусий пляжларга эга курортлар ва 5 та бош меҳмонхона жойлашади. Бундан ташқари, канал бўйида янги портлар очиш ва Форс кўрфазининг бошқа давлатларига денгиз сайрларини амалга ошириш учун иккита круиз компанияси очиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ҳудудда эркин савдо ҳудуди ташкил этилади.
Таъкидланишича, канал фақат Саудия Арабистонига тегишли бўлади, чунки у қироллик ҳудудида, Қатар билан расмий чегарадан бир километр берида қазилади. Қатар билан чегарадаги қуруқликдаги ҳудуд эса қиролликни ҳимоя қилиш зонаси бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024