Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой савдо можароси учун бутун масъулиятни АҚШ зиммасига юклади
Хитой ва АҚШ ўртасидаги юзага келган савдо можароси учун жавобгарлик тўлиқ Америка зиммасида, деди ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.
"Хитой ва АҚШ ўртасида юзага келган савдо можароси Америка томондан бир томонлама тартибда бошланган ва бунинг учун жавобгарлик тўлиқ Америка зиммасида", - деди у брифингда.
Ташқи ишлар вазирлиги идораси вакилининг таъкидлашича, АҚШнинг хатти-ҳаракатлари халқаро савдо-сотиқ тамойиллари ва нуфузини бузган, шунингдек бу АҚШ томонидан берилган ваъдага вафо қилмаслик ҳисобланади.
"Бу на Хитой манфаатларига, на АҚШ манфаатларига ва на дунё манфаатларига тўғри келмайди", - дея таъкидлади Гэн Шуан. У ҳозирга қадар Хитой томонидан қабул қилинган чоралар АҚШнинг бир томонлама сиёсатига жавоб реакцияси ҳисобланишини қўшимча қилди.
Бундан аввал АҚШ Хитой товарларига нисбатан йиғимларни 50 миллиард долларга оширишга доир қарор қабул қилган эди. Янги йиғимлар Хитойнинг 1,3 минг турдаги товарига нисбатан белгиланган бўлиб, бу ХХР томонидан Америка маҳсулоти интеллектуал ҳуқуқларини бузишга жавобан қўлланган чора экани қайд этилди. АҚШ шу тариқа Хитой билан кўп миллиардли савдо камомадини енгиб ўтмоқчи. Жума куни Трамп мутасадди ташкилотларга Хитой товарларига йиғимларни 100 миллиард долларга ошириш имконини ўрганиб чиқиш вазифасини берган.
Бунга жавобан Хитой Давлат кенгаши АҚШдан импорт қилинувчи 106 турдаги товарга 25 фоиз қўшимча тўловлар киритди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025