Жаҳон | 17:03 / 09.04.2018
7800
2 дақиқада ўқилади

Литвиненконинг ўлимида Березовский манфаатдор бўлган – Россия Бош прокуратураси

Россия бош прокурори маслаҳатчиси Николай Атмоньевнинг маълум қилишича, Александр Литвиненко ўлимида кўпроқ Борис Березовский манфаатдор бўлган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Бир нарсани айтиш учун барча асосларга эгаман – ўша пайтда Литвиненконинг ўлимида кўпроқ Березовский манфаатдор бўлган», - дея айтиб ўтди Атмоньев.

Унинг сўзларига кўра, Британия томони Березовскийга қочқин мақомини берди, гарчи унга тайёрланаётган суиқасд бўйича далилларни топмаган.

«Британия ИИВ вакили Ҳезел Блирз суриштирув ишлари натижаси бўйича тергов 2003 йилнинг ёзида Лондонда Борис Березовскийга суиқасд ҳақида объектив исботлар йўқлиги туфайли тўхтатилгани ҳақида расман маълум қилган. Шунга қарамай, Буюк Британия ички ишлар вазири Березовскийга қочқин мақомини бериш ҳақида қарор қабул қилди ва шу асосда уни Россия Бош прокурори мурожаати бўйича топширишдан бош тортди», - дея айтиб ўтди Атмоньев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Бош прокуратураси Березовский, Литвиненко ва Скрипаль ишини ўзаро боғлаганди.

 

Мавзуга оид