Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: "Илмий ходимларга ҳар йили имтиёзли квартиралар тақдим этилсин"
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда илмий ходимларга ҳар йили имтиёзли квартиралар тақдим этиш вазифасини қўйди. Президентнинг илм-фан намояндалари билан бўлиб ўтган учрашувида шу ҳақида маълум қилинди.
"Бизнинг ходимимизга охирги марта 31 йил олдин квартира ажратилган экан. Сизга катта раҳмат, шу йилнинг ўзида 5 нафар ёш олимимиз имтиёзли квартирага эга бўлди. Шу болаларнинг кўзлари ёниб турибди. Улар сизга миннатдорчилик билдиришимизни сўрашди. Улар ватанли бўлишди. Шуларнинг икки нафари яқинда фан доктори бўлиш арафасида, чунки уларда энди илм-фан билан шуғулланиш учун шароит бор", - дейди Умумий ва нороганик кимё институти вакили Бахтиёр Зокиров.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга ҳар йили илмий ходимларга 2 ва 4 хонали уйлар берилиши вазифасини топширди. Бундан ташқари, давлат раҳбари чет элдан олиб келинган ҳар бир ўқитувчи ёки илмий ходимга хизмат уйлари ташкил қилиш вазифасини ҳам қўйди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025