Жаҳон | 15:08 / 11.04.2018
7461
1 дақиқада ўқилади

73 ёшли британиялик Porsche 911'да ер ости ўтиш йўлига қулади

Британиянинг Колчестер шаҳрида яшовчи 73 ёшли киши ўзининг Porsche 911 Targa 4S машинасида деворга урилиб, ер ости ўтиш йўлига қулади. ЙТҲ давомида ҳеч ким жабрланмади, деб ёзади BBC полиция сержанти Колин Шеднинг сўзларига асосланиб.

Воқеа сабаблари маълум қилинмаган, Эҳтимол, кекса ёшли киши педалларни адаштириб юборгандир. Энди у Fitness to drive (психологик тест ва ҳайдовчи ишончлилигини баҳолаш) курсидан ўтишига ва Ҳайдовчилар ҳамда транспорт воситаларини лицензиялаш агентлиги (DVLA)да изоҳ беришига тўғри келади. 

Фото: bbc.com

Буюк Британияда 101 162 фунт стерлингга баҳоланувчи Porsche 911 Targa 4S 420 от кучига эга. Моделнинг максимал тезлиги соатига 303 километрни ташкил қилади.

Фото: bbc.com
Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид