Россия АҚШнинг Сурия бўйича резолюциясини блоклаб қўйди
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШнинг Суриядаги кимёвий ҳужумларни тергов қилишнинг янги механизмини жорий қилиш бўйича резолюцияси лойиҳасини блоклаб қўйди.
Ҳужжат учун кенгашнинг 12 аъзоси овоз берган, Россия ва Боливия қарши чиққан, Хитой бетараф қолган.
10 апрелда АҚШ ушбу резолюция лойиҳасини овоз беришга қўйган. Гап Сурияда кимёвий қурол қўлланиши ҳолатларини тергов қилиш бўйича БМТнинг Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти мутахассислари гуруҳини алмаштирадиган миссия ҳақида кетмоқда.
Ҳужжатда АҚШ янги мустақил миссия ҳисоботи ўрганилгандан кейин БМТ Хавфсизлик кенгаши 2118-сонли резолюцияси (Сурияда кимёвий қурол устидан халқаро назоратни ўрнатиш ва у ердаги кимёвий қуролни йўқ қилиш) бузилганини маълум қилиши ва БМТ низомининг 7-боби (тинчликка таҳдид вазиятида ҳаракатларни белгилайди) бўйича чоралар кўриши кераклигини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
16:16 / 16.11.2024