Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия молиявий тизими қай даражада мустаҳкам?
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, мамлакат молиявий тизими анча жиддий даражада мустаҳкамликка эга. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Кремлда бунга ҳиссиётлар аралашган баёнотлар, спекулятив ҳолат каби реакция билдиришмоқда. Бу ерда вазият хотиржам ва жиддийлик билан баҳоланиши лозим. Яхши биласизларки, турли вазиятлар юз беради, тизим мустаҳкамлик даражасига эга, анча жиддий даражага. Шунинг учун, келинг ҳукумат ҳисоботини кутамиз, у ерда гап айнан иқтисодий сиёсат ҳақида кетади», - дея айтиб ўтди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Путин тадбиркорлар билан санкциялар масаласи бўйича учрашув ўтказишни режалаштирмаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025