Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Трампнинг таҳдидига расман жавоб қайтарди
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сурияда ҳарбий амалиёт бошланиши ҳақидаги гапларига муносабат билдирди. Унинг айтишича, АҚШ томони бу ракета зарбалари орқали Сурияда кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги гаплари ёлғон бўлиб қолмаслигининг олдини олмоқчи.
«Ақлли ракеталар» (Трамп Сурияга учадиган ракеталарни айнан «ақлли» деб атади - таҳр.) террорчилар томон учиши керак, узоқ йиллардан буён халқаро терроризм билан курашаётган қонуний мамлакат томонга эмас.
Айтганча, кимёвий қурол ишлатишга қарши халқаро ташкилот «ақлли» ракеталар кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги барча исботларни йўқотиб юборишидан огоҳлантирилдими? Ёки буларнинг барчаси ўйланган ва халқаро текширувчиларнинг ҳеч қандай исбот топишига ҳожат қолмаслигини билдирадими?»,- деб ёзади дипломат Facebook'даги саҳифасида.
Бироз аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Башар Асад қўшинлари Шарқий Ғутадаги Дума шаҳрида, тинч аҳоли вакиллари яшайдиган ҳудудда кимёвий қурол ишлатишгани ҳақида маълум қилган, айнан шу сабаб Сурияда ҳарбий амалиёт бошланишидан огоҳлантирди.
Унинг ортидан Россиянинг Ливандаги элчиси Александр Засипкин шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига тегишли «Ал-Манар» телеканалига берган интервьюсида «Россия Америка кемаларига ҳужум қилиши мумкин»лигини айтиб ўтди.
Қайд этиш керакки, Америка томони ҳозирча Думада кимёвий ҳужум бўлганига ҳеч қандай исбот келтиргани йўқ.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025