Жаҳон | 09:13 / 13.04.2018
26027
1 дақиқада ўқилади

Сайёҳларнинг дунёдаги энг катта акула билан бирга сузиши видеога олинди

Фото: Видеодан кадр

Мексиканинг Жанубий Калифорния соҳиллари яқинида одамлар билан ёнма-ён сузаётган йирик ўлчамли китсимон акуланинг видеоси суратга олинди.

Видео 36 ёшли Тарсицио Саньюдо Суарес томонидан дрон ёрдамида олинган.

Видеода улкан акула ёнида 3 киши сузиб кетаётганини кўриш мумкин. Кейинроқ уларга яна бир киши қўшилади. Сузаётган одамлардан бири акулага қўл теккизса бўладиган масофагача яқинлашиб, деярли унинг думига қўли билан текканини кўриш мумкин.

“Китсимон акулалар осойишта жонзотлар ҳисобланади ва инсонга зиён етказмайди. Ўша кун мен ҳам акула билан ёнма-ён суздим ва уларни сув остида GoPro камераси ёрдамида суратга олдим”, деб айтган Суарес.

Китсимон акулалар дунёдаги энг катта балиқлар ҳисобланиб, уларнинг узунлиги 12 метргача етиши мумкин. Улар бошқа аксарият акулалардан фарқли, китлар каби планктонлар билан озиқаланадилар ва инсонлар учун хавфли эмаслар.

Мавзуга оид