Жаҳон | 21:30 / 13.04.2018
15657
1 дақиқада ўқилади

Сурияда 50 марта кимёвий ҳужум рўй берган — АҚШ

Фото: НТВ

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлининг маълум қилишича, Қўшма Штатларда ҳисобларга кўра Сурия ҳукумати фуқаролик уруши йиллари давомида камида 50 марта кимёвий ҳужум қўллаган.

«АҚШ маълумотларига кўра Башар Асад Сурия уруши даврида камида 50 марта кимёвий қурол қўллаган. Турли маълумотларга кўра эса бу миқдор — 200 мартагача етади», — дея айтиб ўтди Хейли БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши вақтида.

Сурия ҳукумати бу борадаги барча айбловларни рад этиб келмоқда.

Бундан аввалроқ Оқ уй мамлакат президенти Дональд Трамп Сурия бўйича қарор қабул қилиш учун мавжуд маълумотларни ўрганиб чиқаётгани ҳақида хабар берганди. Шунингдек, АҚШ Сенатининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Боб Коркер Трамп Суриядан америкалик ҳарбийларни чиқариш бўйича қарор қабул қилиб хатога йўл қўйганини англагани ҳақида айтди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид