Жаҳон | 08:55 / 14.04.2018
34523
1 дақиқада ўқилади
Сурия армияси Дамашқ яқинида 10дан кўпроқ ракетани уриб туширди
Сурия армияси Дамашқдан 15 км жанубда жойлашган Кисва шаҳрида 13 та ракетани уриб туширди. Бу ҳақда шаҳар аҳолисига иқтибос келтирган ҳолда Суриянинг САНА миллий агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияга зарба беришга буйруқ берганди. Буюк Британия бош вазири ҳам мамлакат қуролли кучларига Сурияга зарба беришга кўрсатма берган.