Сурия халқаро ҳамжамиятга талаб билан чиқди
Сурия ҳукумати халқаро ҳамжамиятдан АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг ракета ҳужумини қоралашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Сурия ТИВдан хабар беришган, деб ёзяпти РИА «Новости».
«Сурия халқаро ҳамжамиятдан бу тажовузкорликни қатъий қоралашни талаб қилмоқда, у жаҳондаги вазиятнинг фақат янада чуқурлашишига олиб келади ва дунё хавфсизлигига таҳдид солади», - дея маълум қилишган мамлакат Ташқи ишлар вазирлигидан.
АҚШ президенти Дональд Трамп 14 апрель куни Сурияга нисбатан ракета ҳужуми бошланганини билдирди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилишига жавобан Асад ҳукуматига қарши ҳарбий амалиёт ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ТИВ АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан Сурия ҳудудига қарата берилган ракета зарбаларини қатъий қоралаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024