Жаҳон | 10:32 / 14.04.2018
77123
2 дақиқада ўқилади

Трамп Сурияга зарбалар фонида Россияга мурожаат билан чиқди

Фото: Reuters/Yuri Gripas

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги чиқиши давомида Россияга ҳам мурожаат қилди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар бермоқда.

«2013 йилда Россия президенти Владимир Путин ва унинг ҳукумати бутун дунёга Сурияда кимёвий қурол йўқ қилинишини кафолатлаши ҳақида ваъда берди», - дея айтиб ўтди Трамп.

Бироқ, АҚШ президентининг фикрича, қурол йўқ қилинмаган.

«Асаднинг яқинда амалга оширган ҳужуми ва бугунги реакция – Россия ўша ваъдани бажара олмагани натижаси. Россия бир қарорга келиши керак: қоронғу йўлдан кетишда давом этадими, ёки бошқа давлатлар билан бирга барқарорлик ҳамда тинчлик ўрнатилишига кўмак кўрсатадими», - дея қўшимча қилиб ўтди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 14 апрель куни Сурияга нисбатан ракета ҳужуми бошланганини билдирди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияда кимёвий қурол ишлатилишига жавобан Асад ҳукуматига қарши ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.

 

Мавзуга оид