Samsung кекса ёшлилар учун интернетга чиқиши бўлмаган смартфон ишлаб чиқарди
Samsung Жанубий Кореяда 2018 йил бошида тақдим қилинган Galaxy J2 Pro смартфонининг Wi-Fi’ни ва уяли алоқа тармоқларида маълумотлар узатилишини қўллаб-қувватламайдиган нусхасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Galaxy J2 Pro ёрдамида қўнғироқ қилиш, смс-хабарлар жўнатиш ва 8 Мпли асосий камера ва 5 Мпли олд камерага суратлар олиш мумкин, бироқ интернетга уланиб бўлмайди. Смартфонда тақвим, калькулятор, FM-радио ва инглиз тилининг офлайн-дастури мавжуд.
Қурилма биринчи навбатда интернет ва бошқа мураккаб функцияларга унча хуши йўқ кекса одамлар учун мўлжалланган. Смартфон, шунингдек, мактаб ўқувчилари ва талабаларга дарс вақтида чалғимаслик учун асқатади.
Galaxy J2 Pro 185 доллар туради. Samsung 2019 ва 2020 йилда олий таълим муассасаларига давлат имтиҳонларини топширувчи 18-21 ёшлилар учун акция ўтказмоқда. Улар имтиҳонни топширганларидан кейин ўзларидаги J2 Pro’ни Galaxy S ёки Note қаторидаги смартфонларга бепул алмаштиришлари мумкин бўлади.
Galaxy J2 Pro’нинг техник кўрсаткичлари қуйидагича: 5 дюймли AMOLED-дисплей, 1,5 Гб тезкор хотира, 1,4 ГГц ли 4 ядроли процессор, microSD хотира карталари учун слот.
Мавзуга оид

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди

21:15 / 03.03.2025