Жаҳон | 17:36 / 16.04.2018
14462
1 дақиқада ўқилади
Макрон халқаро коалиция қачон Сурияни тарк этишини айтди
ИШИДга қарши уруш тугагандагина халқаро коалициянинг Суриядаги ҳарбий мажбуриятлари якунланади. Бироқ бундан ташқари, Сурияда тинчликни қайта тиклаш учун жавобгарлик ҳам бор, деди Франция президенти Эммануэль Макрон душанба куни.
"Ҳарбий мажбуриятлар ИШИДга қарши йўналтирилган. Улар ИШИДга қарши уруш тугаган куни тугайди. Франция АҚШ каби позицияда. Бироқ улар операцияни ўтказишга доир қарорни биз билан бирга қабул қилишган экан, бизнинг мажбуриятларимиз ИШИДга қарши урушдан кейин ҳам давом этишини яхши тушунишади. Бу шунингдек мазкур ҳудуддаги гуманитар масъулият ҳамда тинчликни қайта тиклаш учун жавобгарлик ҳамдир", - деди Макрон Янги Зеландия бош вазири билан учрашув якунларига кўра.