Фан-техника | 18:36 / 16.04.2018
35080
2 дақиқада ўқилади

Россия Telegram’ни блоклаб, нимага «эришди»?

Фото: REUTERS/ALBERT GEA

Telegram асосчиси Павел Дуров Россияда мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорга изоҳ берди ва унинг оқибатларини санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, мессенжер блокланиши туфайли 15 миллион россияликнинг ҳаёт сифати ёмонлашади, мамлакатдаги террорчилик таҳдиди аввалги даражада сақланиб қолади, фуқаролар шахсий маълумотларининг бир қисми эса WhatsApp ҳамда Facebook’га ўтади.

«Бугун эрталаб Россия ҳукумати Telegram’ни блоклашга киришди, шунинг учун айрим алоқа операторларида сервис беқарор ишлаши мумкин. Блоклаш натижалари:

1. 15 миллион россияликнинг ҳаёт сифати ёмонлашади, чунки Telegram’га VPN’сиз вақти-вақти билан кириб бўлмайди. 

2. Россияда террорчилик таҳдиди худди аввалги даражада қолади, чунки экстремистлар шифрланган алоқа каналларидан фойдаланишни давом эттирмоқда - бошқа мессенжерларда, ёки VPN орқали. 

3. Россия миллий хавфсизлиги пасаяди, сабаби россияликларнинг шахсий маълумотлари бир қисми РФга нейтрал майдончадан АҚШдан назорат қилинувчи WhatsApp/Facebook’га ўтиб кетади.

Биз блоклаш ҳақидаги қарорни конституцияга зид деб ҳисоблаймиз ҳамда россияликларнинг шахсий ёзишмага бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишда давом этамиз», - дейилади Дуровнинг баёнотида.

«Кўп нарсалар авторитар ҳукуматлар (масалан, Россияда) Telegram’ни шифрлаш бўйича блоклашга уринаётганидан дарак беради, бироқ хабарлар алмашишга мўлжалланган бошқа шифрланган иловалар ҳақида гап кетганида, анча хотиржамлар», - дея ёзган у Twitter’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дуров Telegram Россияда блокланишига жавоб қайтарганди.

 

Мавзуга оид