Жаҳон | 09:36 / 16.04.2018
33896
1 дақиқада ўқилади
«Россияга қарши гибридли урушда бутун дунё биздан ўрганиши керак» - Аваков
Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваковнинг айтишича, Украина бутун дунёга Россияга гибридли урушда қаршилик кўрсатиш бўйича дарс ўтиши мумкин. Бу ҳақда маҳкама расмий сайтида хабар берилган.
«Биз кўплаб илғор мамлакатлар тажрибасини ўзимизга қабул қилишга тайёрмиз, бироқ Россия томонидан олиб борилувчи гибридли уруш масаласида бутун дунё биздан ўрганиши керак», - дея маълум қилган Аваков.
Таъкидланишича, вазир АҚШга беш кунлик амалий ташрифидан аввал шундай баёнот берган. У Қўшма Штатларда Давлат департаменти ва ФТБ вакиллари билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россиянинг «заиф томони» ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
01:16
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
22:05 / 19.11.2024