Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзгарди
Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосарлари сафида ўзгариш бўлди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатиб келган Рустам Қобилов 16 апрелдан эътиборан Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, шу кунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Азамат Мардонович Умаров ўз аризасига кўра ушбу вазифасидан озод этилган.
Рустам Ражаббоевич Қобилов 1984 йилнинг 8 май куни Тойлоқ туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: социолог, иқтисодчи.
2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
Рустам Қобилов 2005–2009 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти раҳбари (жамоатчилик асосида);
2008–2009 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд вилояти минтақавий ахборот-таҳлил маркази илмий ходими (ўриндошлик асосида);
2009–2011 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши «Етакчи ёшлар» маркази раҳбари;
2011–2015 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши раиси;
2015–2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси;
2017–2018 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024