Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда аёл киши Афғонистон фуқаросининг нарсаларини ўғирлаб кетди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2018 йил 25 март куни номаълум шахс ТХАЙ кўчасида жойлашган “Тошкент” савдо марказининг 3-блокидаги стол устида қаровсиз қолдирилган, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси, 1980 й.т. А.Г.га тегишли ичида 200.000 сўм пули, “Самсунг” мобиль телефони ва парфюмерияси бўлган сумкани ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Миробод тумани Арифобод кўчасида яшовчи, 1983 й.т. Д.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.