Ўзбекистон | 01:03 / 16.04.2018
84691
1 дақиқада ўқилади

ЎзМТРК раҳбариятида яна ўзгариш

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдусалом Шодмонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ЎзМТРК раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Абдусалом Шодмонов жорий йилнинг 13 апрел куни ишдан бўшатилди. Айни пайтда бунга нима сабаб бўлгани ошкор этилмаяпти.

Kun.uz ахборот манбаси танишиб чиққан ҳужжатда Шодмоновнинг лавозимдан бўшатилиши Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқлангани айтилади. Компания расмий сайтида эса раҳбариятдаги ўзгариш ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, ЎзМТРКда қисқа муддат ишлаган Хуршид Мирзоҳидов ўтган йилнинг 2 август куни телерадиокомпания раҳбарлигидан кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унинг ўрнига 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев тайинлангани маълум бўлганди. 

Мавзуга оид