Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июндан туркомпанияларга офиссиз ҳам ишлашга рухсат берилади
1 июндан туристик компанияларга жисмоний офисга эга бўлмасликка рухсат берилади. Бу президентнинг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан назарда тутилган.
Ҳозир, Туристик фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга кўра, ўзининг ёки ижарага олинган офисининг бўлиши мажбурий талаблар рўйхатига киради.
Шунингдек, компания лицензия олишда офиси борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини тақдим этиши керак. 1 июндан бу талаб бекор қилинади.
Мавзуга оид
10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади
11:35 / 01.04.2025
Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди
14:02 / 16.11.2024