Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент матбуот котиби кўзбўямачилик мавзусида брифинг ўтказади
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов президентнинг Сирдарё вилояти фаоллари йиғилишида ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича билдирган танқидий фикрларидан сўнг кўрилаётган чоралар ҳақида брифинг ўтказади. Уни «Ўзбекистон 24» телеканали ва президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилояти ташрифи вақтида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда ўзининг ҳудудларга ташрифи арафасида уюштириладиган кўзбўямачиликлар ҳақида кескин фикрлар билдирганди. Самарқандга ташрифи арафасида кўча тозалашга олиб чиқилган ўқитувчининг ўлими ҳолатларига ҳам тўхталиб, ўз фикрларини билдириб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Комил Алламжонов Президентнинг Жиззахга сафари вақтида кўзбўямачиликлар юз бергани ҳақида «Озодлик»да эълон қилинган материалга расман раддия берганди.
Мавзуга оид
15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди
14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов
14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди
13:34 / 12.02.2025