Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра 16 апрель куни Тошкент вақти билан соат 17:18да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 196 км узоқликда жанубий-ғарбий йўналишда Жиззах вилояти ҳудудида қайд этилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Зилзила магнитудаси марказда 3,5 ни ташкил этди. Зилзила кучи Самарқандда 2 балл, Жиззахда 3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
16:35 / 06.04.2025