Ўзбекистон | 13:40 / 18.04.2018
28734
1 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси "Грин Кард"даги такрорий аризалар бўйича маълумот берди

Фото: uz.usembassy.gov

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Facebook’даги саҳифасида Грин Кард лотереясидаги такрорий аризалар бўйича  маълумот берди.

Қайд этилишича, «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» (Грин Кард) дастури қоидалари барча такрорий аризаларнинг дисквалификация қилинишини талаб этади. Агар сиз дастур ғолиби сифатида сараланган бўлсангиз ва номингиздан шу йилги Грин Кард дастури учун бирдан ортиқ ариза топширилгани аниқланса, сиз дастурдан дисквалификация қилинасиз. 

«Келажакда яна дастурда қатнашиш ҳуқуқингиз сақланиб қолади, бироқ номингиздан фақатгина битта ариза топширилишига ишонч ҳосил қилишингиз лозим. Ҳар доимгидек, эр-хотинларнинг ҳар бири ўз номидан алоҳида ариза топшириши мумкин ва аризанинг тегишли пунктида турмуш ўртоқларининг маълумотларини киритишлари шарт», - дейилади хабарда.

Мавзуга оид